» » “СУПЕР МАРИО” ЛОЛА АҲМЕДОВАДАН СУПЕР ПРЕМЬЕРА

“СУПЕР МАРИО” ЛОЛА АҲМЕДОВАДАН СУПЕР ПРЕМЬЕРА

 “СУПЕР МАРИО” ЛОЛА АҲМЕДОВАДАН СУПЕР ПРЕМЬЕРА


Бугун “Ўзбегим таронаси” радиосида яна бир шўх кайфиятни кўтарувчи тарона премьераси бўлиб ўтди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Лола Аҳмедова томонидан тақдим этилган янги қўшиқ нафақат хонанданинг мухлислари, балки бутун радиотингловчилар учун ҳам катта сюрприз бўлди десак адашмаган бўламиз

Янги йил байрами арафасида янги йўналишда, байрамона руҳда, болаларча завқ билан яратилган қўшиқ “Супер Марио” деб номланган. Кайфиятни кўтарувчи оҳанглар, жозибали мусиқа ва антиқа матн асосида яратилган бу қўшиқни Элдор Қаюмов яратган. Аранжировкани эса Ботир Алиев бажарган.

Турли эртак ва мультфильм қаҳрамонлари иштрок этган бу тарона шўх, замонавий ва рақсга чорловчи руҳда яратилиб, радиотингловчиларнинг аксарияти бу қўшиқни тинглаб болалик хотиралари дунёсига саёҳат қилишди, десак муболаға бўлмас. Улар томонидан билдирилган яхши фикрлар қўшиқнинг муваффақиятли чиққанидан далолат беради.

Лола Аҳмедова томонидан янги йилга муносиб туҳфа сифатида тақдим этиладиган “Супер Марио” таронасини сайтимиз орқали сиз ҳам тинглаб баҳра олинг.


Manba POPCORN


Похожие новости

Здесь вы можете скачать mp3 Узбекские музыку 2019 бесплатно.